Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида мактаблар ва боғчалар олдидаги йўлларда ҳаракат тезлиги чекланмоқда
Самарқанд вилоятидаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасалари жойлашган кўча ва ички йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги чекланмоқда.
Бу ҳақда вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг «Вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари жойлашган кўча ва ички йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини чеклаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 370-сонли қарорига мувофиқ, вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари олдида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Қарорга кўра, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари жойлашган кўча ва ички йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги соатига 50, 40 ва ҳатто 30 километргача чекланмоқда.
Вилоят ИИБ ЙХХБга жорий йил якунига қадар вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари жойлашган кўчалар ҳамда ички хўжалик йўлларига автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чекловчи йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда тизимли назорат ўрнатиш вазифаси юкланган.
Қарор матбуотда эълон қилинган кундан, яъни бугундан кучга кирган.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025