Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ҳарбийлари 17 нафар толибни йўқ қилди
29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тинчлик келишуви имзоланганди.
Афғонистон ҳарбийлари бир сутка давомида “Толибон” ҳаракатининг 17 нафар аъзосини йўқ қилди, 11 нафар жангари яраланди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги вакили Нусрат Раҳимий маълум қилди.
“Хавфсизлик ва мудофаа кучлари ўзларини ва халқни ҳимоя қилиш мақсадида “Толибон”га ҳужум қилди, натижада 17 нафар душман ўлдирилди, 11 нафари жароҳатланди”, - деб ёзди Раҳимий Twitter аккаунтида.
У толиблар тинч аҳолига қарши ҳужумлар ва террорчилик ҳаракатларини тўхтатиши кераклигини таъкидлади.
29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасида тинчлик келишуви имзоланди. Келишувни АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ҳамда “Толибон” етакчисининг ўринбосари, ҳаракатнинг Қатардаги офиси раҳбари мулла Абдулла Ғани Бародар имзолади.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025