Бухоро шаҳрига ҳоким тайинланди
Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди
Бугун, 4 март куни Бухоро шаҳар фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, айни кунга қадар Бухоро шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўткир Жумаев Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Маълумот учун, меҳнат фаолиятини 1997 йилда “Бухоросувқурилиш” акционерлик жамиятининг 37-сон кўчма механизациялашган колоннаси ишлаб чиқариш бўлими муҳандислигидан бошлаган Ўткир Жумаев “Бухороавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш давлат корхонаси директори (2009-2010), “Бухороавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш давлат ташкилоти директори (2011-2012), “КНАУФ ГИПС БУХОРО” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона ўқув маркази бошлиғи (2012-2015), “КНАУФ ГИПС БУХОРО” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона директорининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари (2015-2019) лавозимларида ишлаган.
Йиғилишда шунингдек, Бухоро шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келган, айни кунда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг Бухоро шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
Бундан олдин, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи тайинлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
12:22 / 08.11.2024
Бухорода Хитой иштирокида саноат парки барпо этилади
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024