Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда коронавирус эпидемияси юз бериши эҳтимоли мавжудлиги айтилди
Мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ дастлабки икки ҳолат январь охирида қайд этилганди.
Буюк Британия ҳукуматининг бош тиббий маслаҳатчиси Крис Уитти мамлакатда коронавирус эпидемияси юз бериши эҳтимоли бор деб ҳисобламоқда. У бу ҳақда BBC’га берган интервьюсида айтди.
Энг ёмон кўринишдаги сценарийда Бирлашган Қиролликнинг 80 фоизгача аҳолиси коронавирус юқтириши мумкин, деди BBC Breakfast дастурида. Унинг сўзларига кўра, касаллик албатта эпидемияга айланади деб таъкидлаб бўлмайди.
"Касаллик юқтириш тўлқини бизгача етиб келади, аммо унинг миқёсини билмаймиз", - деди Уитти.
Буюк Британияда айни пайтгача 53 кишида коронавирус аниқланган. Қироллик ҳукумати 3 март куни коронавирусга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди.
Коронавирус сабабли 10-12 март кунлари ўтказилиш лозим бўлган йиллик Лондон китоб ярмаркаси бекор қилинди.
Мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ дастлабки икки ҳолат январь охирида қайд этилганди.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025