Жамият | 18:06 / 04.03.2020
8917
4 дақиқада ўқилади

У ёлғиз фарзандининг соғайишини орзу қилиб яшаяпти

Фарзанд – инсон ҳаётидаги энг ширин  мева. Боласининг илк қадамларини, тили чиққанини кўришни, эшитишни истамаган ота-она йўқ. Оқдарёлик Дилафруз Ботирова ҳам шу орзу билан яшаяпти.

Унинг ёлғиз ўғли Давронбек Холмурзаев уч ёшга тўлган бўлса-да, юриб кетмади, гапиролмаяпти. Болакай юрак пороги сабабли ўсишда тенгдошларидан орқада қолмоқда.

Биз она билан суҳбатлашганимизда, ҳар ойда ўртача бир-бир ярим миллион сўм Давронбекнинг даволаниши, қабул қиладиган дориси учун сарфланаётганини айтди. Аммо муолажаларга қарамай, унинг соғлиғи тобора оғирлашиб, ҳаракатларида ортда қолиш ҳолати кузатилмоқда.

– Давронбек туғилган вақтда жуда ҳам хурсанд бўлганмиз, – дейди Дилафруз Ботирова. – Аммо у вақт ўтгани сари тез-тез оғриб қоларди. Шундан сўнг Самарқанд шаҳридаги кўп тармоқли болалар шифохонасига олиб бордик. Шифокорлар фарзандимга юрак пороги ташхисини қўйишди. Мен бунақа касаллик борлигини билмагандим ҳам. Дўхтирлар бу касалликни даволашнинг имкони борлигини айтишди. Афсуски, рўзғор ташвишлари билан чалғиб, касаллик эрта аниқланган вақтда даволатиш чораларини кўролмадик. Тажрибали шифокорлардан маслаҳат олмаганимиз сабабли бироз вақтўтказиб қўйибмиз.

Шундан сўнг пойтахтдаги малакали шифокорларга олиб боришимизга тўғри келди. 2019 йилнинг ноябрида «AKFAMEDLINE» клиникасига кўрсатдик. Улар фарзандимни операция йўли билан даволаш мумкинлигини айтишди. Бизда умид уйғонди. Ўзимизда айни вақтда ўша маблағ бўлмаганлиги сабабли юртдошларимизга мурожаат қилишга қарор қилдим. Илтимос, фарзандимнинг “она” дейишини эшитиш, тенгдошлари қатори юриб кетишини кўришим учун ёрдам берингизлар.

Хайр-саховатли, савоб умидида бўлган юртдошларимизга мурожаат қиламиз. Бугун мушкул аҳволга тушиб қолган онага ёрдам қилайлик! Давронбекнинг соғлиғи, тенгдошларидек ҳаёт кечириши учун ўз ҳиссамизни қўшайлик. Болакайнинг операцияси учун 66 миллион сўм маблағ зарур бўлмоқда. Яхши амалларимизнинг ажрини берсин!

Дилафруз Ботирова (+998970301930)

Пластик карточка: 8600 0609 4997 1924

Сбербанк: 4276050014579894 (Азизбек Ширинов номида)

МФО:00728

ИНН:200 724 897 Ҳисоб рақами:2020 6840 3990 4057 3001

Исомиддин Пўлатов тайёрлади.
Тасвирчи: Фахриддин Ҳотамов.

 

Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз, дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид