Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NBC Sports Олимпиадада рекламадан даромад олиш бўйича рекорд янгиланганини эълон қилди
NBC Sports 2032 йилгача АҚШ ҳудудида Олимпиада ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқига эгалик қилади. Компания Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) билан 2014 йилда бу борада 7,65 млрд долларлик шартнома имзолаган.
АҚШда Олимпиада ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқига эгалик қилувчи NBC Sports 2020 йилги Токио Олимпиадасига 90 фоиз реклама слотини сотиб бўлганини эълон қилди. Бу ҳақда Inside the Games хабар берди.
«Биз 1,25 млрд долларлик кўрсаткичдан ўтдик. Бу 2016 йилги Рио-де-Жанейродаги ўйинларда сотилган барча рекламалардан ҳам кўп. Олимпия рекорди янгиланди», — деди NBC Sports Group’нинг реклама сотиш бўлими бошлиғи Дэн Ловингер.
NBC Sports 2032 йилгача АҚШ ҳудудида Олимпиада ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқига эгалик қилади. Компания Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) билан 2014 йилда бу борада 7,65 млрд долларлик шартнома имзолаган.
3 март куни Халқаро олимпия қўмитаси Олимпиада коронавирус тарқалишига қарамасдан белгиланган муддатда (24 июлдан 9 августгача) ўтказилишни маълум қилди.
«Спортчиларни ўйинларга тайёргарлик кўришни давом эттиришга чақирамиз», — дейилади қўмита баёнотида.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:31 / 28.04.2025
Умрага оид реклама қонунчилигини бузганлар жазоланди
23:07 / 17.04.2025