«Жойлардаги масъуллар фаолияти қониқарсиз» — Абдулла Арипов ўзбек тили мавқейини ошириш бўйича ишларга баҳо берди
Сўнгги уч ой ичида давлат тилини ривожлантириш бўйича ҳукуматнинг 5та қарори қабул қилинган.
Бугун, 9 март куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида кўча ва аҳоли пунктларини номлаш, пешлавҳалар, реклама ва эълонларнинг давлат тилида берилиши сингари масалалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда тил масаласига, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқейи ва нуфузини тубдан оширишга президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи жиддий эътибор қаратаётгани қайд этилган.
Kun.uz мухбири хабар беришича, ҳукумат раҳбари маҳалла, кўча, корхона, ишлаб чиқарилган маҳсулотга, керак бўлса фарзандларга ўзбек халқи тарихи, маданияти ва маънавиятга зид бўлган номлар қўйилаётганига эътироз билдирган.
«Биз бу ҳолатларга бефарқмиз, худдики табиий ҳолдек фақат кузатиб турибмиз холос. Хўш, ҳурматли раҳбарлар бу қачонгача давом этади?!
Аҳоли ўртасида, ижтимоий тармоқларда тил билан боғлиқ мавзу энг кўп муҳокама қилинмоқда.
Жамоат жойлари, кўчалар, бинолар пештоқида, турли лавҳа ва рекламаларнинг кўпинча бошқа тилларда ёки мантиқсиз, тушунарсиз мазмунда ва шаклда акс эттирилиши бунга сабаб бўлмоқда.
Бу жойлардаги масъулларнинг ишлари қониқарсизлигидан далолат беради», – дея таъкидлаган Абдулла Арипов.
Ҳукумат раҳбарининг маълум қилишича, яқинда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан ҳудудлардаги жой номларининг ҳолати ва бунга масъул бўлган ҳудудий комиссиялар фаолияти ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, шаҳарча, қишлоқ, овул, маҳалла ва кўчаларга ном бериш, қайта номлаш масалалари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани аниқланган.
Оқибатда, республика бўйича 300дан зиёд қишлоқ ва маҳаллаларнинг, 400га яқин кўчанинг эски, совет давридан қолган ёки бирор мантиқсиз, тушунарсиз номлари ҳалигача сақланиб қолмоқда.
Мавзуга оид
16:00 / 23.11.2024
“Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар” – Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди
08:50 / 22.11.2024
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
12:08 / 20.11.2024