Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус хавфи сабабли Ўзбекистонда ўтадиган барча Халқаро тадбирлар ва мусобақалар вақтинча тўхтатилди
Коронавирус эпидемиясининг Ўзбекистонга кириб келишини олдини олиш мақсадида республика ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва мусобақалар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги сайтида маълум қилинди.
«Мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, қолаверса ҳукумат томонидан берилган кўрсатма ва тавсиялар ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг буйруғи қабул қилинди», дейилади хабарда.
Вазирлик буйруғига кўра, эндиликда халқаро мусобақаларда Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоларининг иштироки ҳамда тизим ходимларининг хорижий хизмат сафарлари ҳам вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Бундан ташқари, спортнинг барча турлари бўйича республика мусобақалари (чемпионат ва кубоклар) Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий спорт мусобақаларини эса ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан келишилган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилмоқда.
Kun.uzʼнинг Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига яқин манбаси хабарига кўра, Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва мусобақаларни вақтинча тўхтатиш бўйича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг ҳам йиғилиш баёни қабул қилинган.
Манбанинг айтишича, тегишли мутасадди ташкилотларга коронавирусдан холи ҳудуд сифатида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кўрсатувчи тарғибот ишларини кучайтириш вазифаси ҳам юклатилган.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022