Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Сиёб каналига тушиб кетган 3 ёшли бола қидирилмоқда
Кеча, 8 март куни Самарқанд шаҳридаги Сиёб каналига тушиб кетган 3 ёшли Беҳруз Бахтиёров қидирилмоқда. Бу ҳақда боланинг отаси ва яқинлари Kun.uz’га хабар қилишди.
Маълум бўлишича, 8 март куни соат тахминан 10:40ларда 3 ёшли Беҳруз вояга етмаган яқин қариндошлари билан канал ёқасида ўйнаб, сувга тушиб кетган. Воқеадан хабар топган яқинлари тезда Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берган.
Боланинг отаси Бобур Тўхтаевга кўра, 8 март куни икки нафар, 9 март куни 18:40гача уч нафар ғаввос сувдан болани излаган, аммо тополмаган.

Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакилининг Kun.uz’га маълум қилишича, қидирув ишлари давом этмоқда.
«Каналда чиқиндиларнинг ҳаддан ташқари кўплиги қидирув ишларини қийинлаштирмоқда», дейди бошқарма вакили.
Фарзандини йўқотиб, азоб чекаётган Беҳрузнинг отаси ўғлини топиш учун нафақат Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан, балки ҳамма самарқандликлардан нажот кутяпти.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025