Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни бошлади
АҚШ 9 март куни “Толибон” ҳаракати билан аввал эришган келишуви доирасида Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлади.
Бу ҳақда АҚШнинг Афғонистондаги қуролли кучлари (USFOR-A) расмий вакили полковник Сонни Леггетт маълум қилди.
“АҚШ-Афғонистон келишувига кўра, USFOR-A қўмондонлиги ўз қўшинлари сонини 135 кун ичида 8,6 минг ҳарбийга қисқартиришни бошлади”, деб маълум қилган Леггетт.
У АҚШ қуролли кучлари ИШИД ва “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳларига қарши аксилтеррорчилик амалиётларини давом эттириши ва Афғонистон хавфсизлик кучларига кўмак кўрсатишини айтган.
Айни вақтда Афғонистонда АҚШ ва НАТОнинг 13 мингга яқин ҳарбийси жойлашган. 8 мингга яқин америкалик ҳарбий НАТОнинг Афғонистон хавфсизлик кучларини тайёрлаш бўйича “Қатъий кўмак” (Resolute Support) миссиясида, қолгани эса аксилтеррорчилик амалиётларида иштирок этиб келмоқда.
АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан аста-секин олиб чиқилиши 29 февралда АҚШ ва “Толибон” ўртасида имзоланган келишувда ўз аксини топган. “Толибон” америкалик ҳарбийларнинг олиб чиқилиши эвазига террорчилар билан курашиш ва Афғонистон ҳукумати билан тинчлик музокараларини бошлаш кафолатини бериши лозим. Агар толиблар ўзига қўйилган мажбуриятларни бажарса, АҚШ 14 ой ичида ўз ва иттифоқдош давлатлар қўшинларини олиб чиқишга тайёрлигини билдирган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025