Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ коронавирус хавфи сабабли Эронни америкалик маҳбусларни озод қилишга чақирди
АҚШ инсорпапварлик нуқтайи назаридан Эрон ҳукуматини коронавирус тарқалиши сабабли ўз турмаларида ноқонуний ушлаб турилган америкалик фуқароларни озод қилишга чақирди.
Фото: REUTERS/Morteza Nikoubazl
Бунга АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ўз баёнотида чақирган.
“АҚШ Эронни инсонпарварлик нуқтайи назаридан Эронда ноқонуний ушлаб турилган америкаликларни дарҳол озод қилишга чақиради. Уларнинг тобора ёмонлашиб бораётган шароитларда ушлаб турилиши инсонийлик мезонларига зиддир. АҚШ америкаликлар ўлими учун жавобгарликни Эрон тузумига юклайди. Бунга жавобимиз қатъий бўлади”, деб айтилган Помпеонинг баёнотида.
АҚШ давлат котибининг таъкидлашича, Эрон турмаларида коронавирус тарқалгани ҳақидаги хабарлар чуқур хавотир уйғотади ва барча америкаликларнинг тўлиқ ва дарҳол озод қилинишини талаб қилади. “Эрон тузуми коронавирус эпидемияси сабабли яқинда 70 минг маҳбусни озод қилди ва шу билан афв эта олиши ҳамда раҳм-шафқат кўрсатиша олишини намойиш қилди. Бироқ у бир неча америкаликни бесабаб ва ҳеч қандай асоссиз ноқонуний ушлаб турибди”, деб қўшимча қилган Помпео.
АҚШ давлат котибининг таъкидлашича, Эронга коронавирус эпидемияси ортида гуманитар ёрдам беришни ўйлаётган ҳар қандай давлат Эрон томонидан ҳам инсонпарвар ҳаракат кўрсатилиши – ноқонуний ушлаб турилган икки фуқароликка эга шахслар ва хорижликларнинг озод қилинишини кутиб қолади.
Мавзуга оид
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025
Трамп АҚШ олийгоҳларига чет эллик барча талабалар қабулини тўхтатади
21:38 / 27.05.2025