Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда «Матиз» ва «Газель» тўқнашди. Бир киши ҳалок бўлди, 17 нафар йўловчи жароҳатланди
Нукус шаҳрида содир бўлган тўқнашувда бир нафар фуқаро вафот этди
Жорий йилнинг 11 март куни соат 09:00ларда, Нукус шаҳар “Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” 4Р176 йўлининг 2-км.да ҳайдовчи А.Б. бошқарувидаги “Матиз” русумли транспорт воситасида олдинда ҳаракатланаётган автомашинани қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Т.А. бошқарувида бўлган “Газель” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир қилган.
Натижада, “Матиз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Б. воқеа жойида вафот этган. “Газель” русумли транспорт воситасининг 17 нафар йўловчилари тан жароҳати олишиб, шифохонага мурожаат қилишган.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”ги амал қилишингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
19:24 / 20.05.2025
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди
07:33 / 26.04.2025
Нукусда инсульт бўлиб, уйида қамалиб қолган фуқаро қутқарилди
19:59 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди
19:40 / 14.03.2025