Турк қурувчиси: «Тошкентдаги уч қаватли йўл ўтказгич қурилишида 20-30 йил аввалги лойиҳалардан фойдаланиляпти»
Лойиҳага жалб этилган турк тадбиркорининг фикрича, «бу лойиҳа дунё стандартларидан озгина орқада».
Тошкент шаҳридаги уч қаватли йўл ўтказгич қурилиши якунланиш арафасида. Кўприк Наврўз байрами олдидан очилиши кутиляпти.
Kun.uz мухбири Яшнобод туманида бўлиб, Ўзбекистондаги биринчи уч поғоналик транспорт ечими саналувчи муҳандислик иншооти қурилиши билан танишди.
«Кўприкқурилишлойиҳа» УК кўприк қурилиш-таъмирлаш дирекцияси муҳандиси Зафарбек Aҳадовнинг сўзларига кўра, кўприк янгича технологиялардан фойдаланиб қурилмоқда.
«Кўприкнинг ўзига хос хусусиятларидан бири – янгича услубда, янгича технологиялардан фойдаланилгани, Германия технологияларидан фойдаланиб асфальт ётқизилганидир.
Шунингдек, тиргак деворлари монолит услубда қурилаётгани бу объектнинг мустаҳкамлиги ҳамда яроқлилик муддатини оширишга хизмат қилади» – дейди муҳандис.
Аммо лойиҳага жалб этилган турк тадбиркори Эржан Шерикнинг айтишича, бу кўприк дунё стандартларидан бироз орқада.
«Бу лойиҳа дунё стандартларидан озгина орқада. Дунёда ҳозирда бу турдаги кўприклар йўқ, улар сал бошқача. Бундан-да юқори стандартдаги лойиҳалар мавжуд.
Бу ҳам яхши, лекин бироз эскироқ техника ва эскироқ лойиҳа асосида. Бу лойиҳалар яна ҳам яхшироқ бўлиши мумкин эди. Айни ўша трафик, айни ўша тезликни таъминлайди. Лекин кўприкнинг устунлари 20-30 йил аввалги технологиялар асосида. Дунёда бундан яхши техникалар бор.
Ин шаа Aллоҳ, вақти келиб, Ўзбекистон шароитларига мос равишда уларни ҳам жорий этишни ният қилганмиз», – дейди Эржан Шерик.
Маълумот учун, кўприк республика бюджети маблағлари ҳисобидан, 140 миллиард сўмга қурилмоқда.
Ишларнинг бош режасини «Боштранслойиҳа» АЖ ишлаб чиққан.
Қурилиш 2018 йилда бошланиб, лойиҳанинг барча иншоотларини 2019 йил охирига қадар тўла қуриб битириш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган эди.
Мавзуга оид
09:30 / 19.11.2024
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
07:37 / 26.10.2024
Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди
08:53 / 28.09.2024
Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи барпо этилади
09:00 / 09.09.2024