Жаҳон | 18:33 / 14.03.2020
13678
2 дақиқада ўқилади

Ироқдаги AҚШ ҳарбийлари жойлашган базага янги ракета ҳужуми уюштирилди

Бағдод шимолида AҚШ ва бошқа коалиция кучлар жойлашган ҳарбий базага ракета зарбалари берилди.

Ироқ аскарлари воқеа жойида / Фото: Reuters

Бу ҳақда Fox news хабар тарқатган.

Бундай ҳужумлар оқибатида учта ҳарбий хизматчи, шу жумладан, икки америкалик аскар ҳалок бўлган. 

Расмийларнинг маълумотларига кўра, база ичига ўндан ортиқ ракеталар келиб тушган. 

AҚШ ҳарбийлари жойлашган базаларга одатда ҳужумлар бир кечанинг ўзида содир бўлган. Ушбу ҳужумлар кун давомида амалга оширилганлиги сабабли ғайриоддий тус олган. 

AҚШ расмийларининг айтишига қараганда, бу асосан, Эрон томонидан қўллаб-қувватланиб келинаётган жангарилар гуруҳига тегишли бўлган Катайб Ҳизбуллоҳга тегишли ҳужумлар бўлиши эҳтимолга анча яқин.

Бироқ Ироқ ҳарбийлари ушбу ҳаво ҳужумлари оқибатида хавфсизлик кучларининг 5 аъзоси ва битта тинч аҳоли вакили ўдирилганини таъкидламоқда.

Шиа жангари гуруҳлари AҚШнинг жума кунги ҳужумлари учун улардан қасос олишларини маълум қилган эди. Бу эса Вашингтон ва Теҳрон ўртасида Ироқ ичкарисида рўй бериши мумкин бўлган ҳолатларнинг янада кескин тус олишини англатади.

Мавзуга оид