Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Герман Греф Россия иқтисодиёти учун энг салбий сценарий ҳақида гапирди
«Сбербанк» раҳбари Герман Греф кредит ташкилоти ходимлари томонидан моделлаштирилган, Россия иқтисодиёти учун энг салбий сценарий ҳақида гапирди, деб ёзади «Ведомости». У бир баррель нефть нархи 20 долларга тенг бўлишини ва долларнинг курси 100 рублни ташкил этишини назарда тутади.
Шу билан бирга, Грефнинг таъкидлашича, ушбу сценарийда ҳам «Сбербанк» ва унинг мижозлари учун «драматик оқибатлар келиб чиқмайди». Банк, асосан, ликвидлик ва капиталнинг етарлилиги нуқтайи назаридан Марказий банкнинг барча нормативларига амал қилишга қодир бўлади.
Энг салбий сценарий бир вақтнинг ўзида иқтисодиёт учун бир нечта зарбаларни ўз ичига олади: ишлаб чиқариш занжиридаги танаффуслар, баъзи корхоналарнинг ёпилиши.
Шунингдек, Грефнинг қайд этишича, таърифланган шароитларда ҳам «Сбербанк» акциядорларга соф фойданинг 50 фоизи миқдорида дивидендлар тўлаши мумкин.
6 март куни ОПEК+ битимининг амалга ошмаслиги натижасида нефть нархи кескин тушиб кетди - бир баррель учун 30 долларгача, бу 2016 йилдан бери кузатилмаганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025