Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус: Саудия Арабистонида жамоат намозлари ўқилиши вақтинча тўхтатилди
Саудия Арабистонида коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида Маккадаги Ал-Ҳаром ва Мадинадаги Набавий Масжиддан ташқари барча масжидларда жамоат, жумладан жума намозларига вақтинча тақиқлов киритилди. Шунингдек, подшоҳликда 15 кунга корхоналар фаолияти тўхтатилади.
Фото: REUTERS
Бу ҳақда Saudi Gazette нашри хабар берди.
“Ар-Риёдда уламолар кенгаши коронавирус оқибатларига бағишланган шошилинч йиғилишда вируснинг тез тарқалиши ва у кўплаб ўлим ҳолатларига олиб келиши хавфи мавжудлигини тасдиқловчи тиббий тадқиқотлар ҳамда одамларнинг тўпланиши вирус тарқалишига асосий сабаб эканлигини ҳисобга олиб, жума ва бошқа жамоат намозларининг масжидларда ўқилиши тўхтатилишини қонуний деб топди, масжидлар эшиклари вақтинча ёпилади, бу вазиятда азон ўқилиши етарли ҳисобланади”, дейилган уламолар қарорида.
Аввалроқ бошқа араб давлатлари, жумладан БАА, Кувайт ва Уммонда ҳам жамоат намозлари ўқилишига тақиқлов киритилганди.
Шунингдек, Саудия Арабистонида 15 кунга барча хусусий корхоналар фаолияти тўхтатилади. Таъкидланишича, ушбу қарор фаолияти соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ бўлган корхоналардан ташқари барча корхоналар учун тааллуқли ҳисобланади.
Айни вақтда подшоҳликда коронавирусга чалинганлар сони 171 нафарга етди. Ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025