Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандлик ва қашқадарёлик талабалар учун пойтахтдан бепул автомобиллар карвони ташкил қилинди
Бутун мамлакат бўйлаб жорий йил 16 мартдан бошлаб карантин эълон қилиниши муносабати билан барча таълим муассасаларида таътил эълон қилинди.
Тошкент шаҳрида ўқийдиган кўплаб вилоятлик талабаларнинг уйларига қайтиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимликлари томонидан талабалар учун бепул автотранспорт хизматлари ташкил қилинмоқда. Шу боис бугун, 18 март куни, Самарқанд ва Қашқадарё вилоят ҳокимликлари томонидан Тошкент-Самарқанд, Тошкент-Қашқадарё йўналишларида бепул транспорт қатновлари йўлга қўйилди.

Хусусан, Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан 6 та автобус ва 70 та енгил автомашиналар ташкил қилинди. Кун давомида 6 та автобус белгиланган соатларда Самарқанд томон қатновни амалга оширди. 300 нафарга яқин талабалар ўз манзилларига етказилиши кўзда тутилган.


Қашқадарё вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган автокарвон акциясида эса Тошкент ва Тошкент вилоятида ўқиётган қашқадарёлик талабалар уйига бепул олиб кетилди. Талабалар шаҳарчасидан 150 га яқин енгил автомобиль, 20 га яқин автобус, 4 та микроавтобусда 1000 нафарга яқин талабалар ўз манзилларига кузатилди.

Қашқадарё вилоятидан келган талабаларни ўз манзилларига элтиб қўйиш учун Тошкентга келган автокарвон “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида тўпланган бўлса, Самарқанддан келган талабалар “Тошкент” автовокзалидан ўз манзилларига жўнаб кетишди.
Муҳаббат Маъмирова, Бекжон Жўрақулов – Kun.uz мухбирлари
Дониёр Якубов, Нуриддин Нурсаидов – Операторлар
Мавзуга оид
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022