Жаҳон | 21:06 / 19.03.2020
23320
1 дақиқада ўқилади

Россия рубли дунёнинг иккинчи рақамли энг беқарор валютаси деб топилди

Россия рубли коронавирус пандемияси ва ОПЕКнинг нефть ҳажмини қисқартириш бўйича келишуви барбод бўлиши ортида дунёнинг долларга нисбатан энг нобарқарор валюталари рейтингида 2-ўринга кўтарилди. 

Бундан Bloomberg ахборот агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.

Россия рублидан ҳам нобарқарорроқ валюта Мексика песоси бўлмоқда.

Таъкидланишича, Россия валютаси дунёнинг бошқа валюталарига нисбатан тобора барқарорсизлашиб бормоқда: 2019 йил 30 декабрда у энг нобарқарор валюталар рейтингида 6-ўринни, 6 март, ОПЕК келишуви барбод бўлишига қадар 4-ўринни, 17 мартда эса 3-ўринни эгаллаган. 18 март куни нефть нархи 15 йиллик минимумга тушиб кетиши оқибатида доллар рублга нисбатан бир савдо сессияси давомида 5 рублга кўтарилган.

Рублнинг курси 2016 йил февралидан бери илк бор бир долларга 80 рубл қийматидан юқорилаб, 80,87 рублга етган. 

Мавзуга оид