Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ўзини “ҳарбий давр президенти” деб атади
АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус эпидемияси хавфи сабабли унинг президентлигини ҳарбий даврга тўғри келган, деб ҳисоблаш мумкинлигини айтди.
“Маълум жиҳатдан мен ўзимни ҳарбий давр президенти сифатида кўрмоқдаман”, деб айтган Трамп брифингда.
АҚШ президентининг бу сўзлари у 1950-1953 йиллар давом этган Корея уруши давридаги мудофаа саноати ҳақидаги қонун амал қилишини эълон қилгандан кейин янграган. Бу қонундан мақсад ҳимоя ниқоблари ва махсус кийимлар ишлаб чиқарилишини жадаллаштириш ҳисобланади.
“Мен курашаётганимизни назарда тутмоқдаман. Мен бизда жуда кескин вазият юзага келганини назарда тутмоқдаман”, деб тушунтирган Трамп ўз сўзларини.
У АҚШ фуқароларининг коронавирусга қарши жонбозлик билан курашаётганларига таҳсин айтган.
“Америка халқи кўп жиҳатдан ажойибдир”, деб айтган Трамп.
Айни вақтда АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 8304 нафарни, ундан вафот этганлар сони 133 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025