Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода енгил автомобиль газ баллони портлади, қурбонлар бор
Автомашина ҳайдовчиси ва олд ўриндиқда ўтирган 27 ёшли йўловчи енгил тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишган.
Бугун, 20 март куни "Nexia-3 Ravon" автомобили Бухоро шаҳар А-380 йўлининг 222-километрида ҳаракатланиб келаётган вақтида автомашинага ўрнатилган метан газ баллон портлаган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Портлаш натижасида автомобиль орқа ўриндиғида ўтирган 50 ёшли аёл ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Ундан ташқари, 24 ёшли аёл ва уч ёшли бола кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Автомобиль ҳайдовчиси ва олд ўриндиқда ўтирган 27 ёшли йўловчи енгил тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишган.
“Ҳозирда тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, портлаш сабаблари ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025