Фан-техника | 21:50 / 20.03.2020
18478
2 дақиқада ўқилади

Смартфон биринчи марта сунъий йўлдошдан смс-хабар қабул қилди

Одатдаги Android-смартфон биринчи марта бевосита сунъий йўлдошдан смс-хабар қабул қилди. Ушбу технология глобал сунъий йўлдош мобил тармоғини яратишга имкон беради.

Фото: Getty Images

Бу ҳақда Lynk стартапи маълум қилди

Стартапда таъкидланишича, глобал сунъий йўлдош мобил тармоғи сайёрамизнинг олис бурчакларида ҳам алоқа билан таъминлашга имкон беради.  

Компанияда маълум қилинишича, синовлар Фолкленд оролларида ўтказилган. Синов вақтида Android-смартфон сунъий йўлдошдан “This is a test” (Бу синов) ёзувли хабар олган. Бироқ хабардаги илк учта ҳарф бироз “кесилган” бўлган.

Одатдаги смартфон Lynk сунъий йўлдошини мобил алоқа станцияси деб қабул қилиши ва унга уланиши учун махсус дастур ишлаб чиқилган. Бу дастур сунъий йўлдошга ўрнатилади. Смартфон ердаги мобил тармоқлар таъсири доирасидан чиқиши биланоқ автоматик равишда коинот алоқасига ўтади. 

Таъкидланишича, Lynk сунъий йўлдошлари 25 кгга яқин оғирликка эга бўлиб, 500 км баландликдаги орбитада айланади. Компания бир йилдан кейин ушбу технология ёрдамида 4G тармоғини ёймоқчи. Бунинг учун орбитага яна бир неча юз сунъий йўлдош чиқариш зарур бўлади.

Мавзуга оид