AKFA Medline карантиндаги беморларни бепул жойлаштиришга тайёр
Тошкент шаҳрида жойлашган AKFA Medline хусусий клиникаси коронавирус туфайли карантинга олинадиган беморларни ўз шифохонасига бепул жойлаштиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда клиника маъмурияти Kun.uz'га маълум қилди.
Бундан ташқари, клиника беморларга жой ажратиш билан бирга малакали шифокорлар хизматини ҳам таклиф қилган.
«Бугунги кунда, коронавирус пандемиясига қарши курашишда дунёдаги давлатлар бирлашмоқда ва инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилмоқда. Шу ўринда, AKFA Medline клиникаси ҳам бу пандемияга қарши курашишда юртдошларимизни карантинда сақлаш учун ўз клиникаси, ходимлари ва мутахассислари билан «Пандемияни биргаликда енгамиз!» шиори остида Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз кўмакдош бўлишга тайёр эканлигини маълум қилади», – дейилади клиника хабарида.
Айни пайтда коронавирусга қарши курашиш ишларига 5,5 мингга яқин тиббиёт ходими жалб этилган. Ҳукумат қўллаётган чора-тадбирлар, қарши кураш воситаларига ҳамоҳанг равишда жамоатчиликнинг бирлашуви, бир ёқадан бош чиқариши ҳам муҳим саналади.
Бундан аввал, Kun.uz таҳририяти ҳам шифокорларимизга ташаккур билдириш мақсадида ўзига хос челленжга қўшилиб, тушлик ташкил этишга қарор қилганди.
#mehnatingizniqadrlaymiz – Тиббиёт ходимларимизни қўллаб-қувватлаш челленжига сиз ҳам қўшилинг .
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022