Жаҳон | 17:18 / 23.03.2020
18062
1 дақиқада ўқилади

Помпео эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди

Помпео мамлакат президенти Ашраф Ғани ва президентлик сайлови натижаларини тан олмаган Абдулла Абдулла билан учрашиши режалаштирилган. 

Фото: Jacquelyn Martin/AP

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Агентликнинг маълумот беришича, Помпео мамлакат президенти Ашраф Ғани ва президентлик сайлови натижаларини тан олмаган Абдулла Абдулла билан учрашиши режалаштирилган. 

29 февралда Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва “Толибон” ўртасида тинчлик сулҳи имзоланганди. 

19 март куни Афғонистон ҳукумати “Толибон” томонидан юқори даражада зўравонлик сақланиб қолинаётгани туфайли унга қарши жанговар ҳаракатларни қайтадан бошлашга кўрсатма берди.

Мавзуга оид