Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норбоева: «Сўнгги 3 йилда соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳот қилмаганимизда, ҳозирги вазият янада оғирроқ бўларди»
Ўзбекистонда президент раҳнамолигида соғлиқни сақлаш соҳасида сўнгги уч йил давомида ислоҳотлар олиб борилмаганида, коронавирус хавфи билан боғлиқ вазият янада оғирроқ бўларди, деб ҳисоблайди Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева.
«Шу билан бирга, бу ислоҳотлар изчил давом эттирилади. Айниқса, санитария-эпидемиология тизимига эътибор кучайтирилади», – деди Норбоева Сенатнинг 24 мартдаги ялпи мажлисида.
Парламент юқори палатаси Ахборот хизматидан маълум қилишларича, сенаторлар соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов орқали мамлакатнинг барча тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш ишларига 5,5 мингга яқин тиббиёт ходими жалб этилган. Уларнинг маошига қўшимча 120 фоиз устама тўланиши белгиланган.
Аввалроқ, Сенат ялпи мажлисида 5та қонун кўриб чиқилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
16:22 / 01.05.2025