Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон почтаси» мамлакат ичида почта жўнатмалари етказиб беришни давом эттиради
Бу, ўз навбатида, почта жўнатмаларини шу йўналишларда кечикишларга сабаб бўлиши мумкин.
«Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан мамлакат ичидаги шаҳарлараро почта алмашинуви ўзига тегишли автотранспорт ва Uzbekistan Airways компаниясининг ҳаво транспорти (Термиз, Нукус, Урганч) орқали амалга оширилар эди.
Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиши натижасида Uzbekistan Airways компаниясининг ҳаво транспорти орқали республиканинг (Термиз, Нукус, Урганч) шаҳарларига ўз парвозларини тўхтатган.
Шу муносабат билан «Ўзбекистон почтаси» АЖ почта жўнатмаларини юқоридаги шаҳарлар йўналишлари бўйича ўзининг қўшимча автотранспорти орқали амалга оширишни йўлга қўйди.
Билдирилишича, бу, ўз навбатида, почта жўнатмаларини шу йўналишларда кечикишларга сабаб бўлиши мумкин. Бунда почта жўнатмаларини етказилишини узлуксиз амалга оширилиши таъминланади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, «Ўзбекистон почтаси» АЖ юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраган.
Аввалроқ, «Ўзбекистон почтаси» қатор давлатларга почта жўнатмалари қабул қилишни бошлаганди.
Мавзуга оид
10:49 / 10.03.2025
Дания қоғоз хатлардан бутунлай воз кечди
17:38 / 05.11.2024
Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта орқали етказиш йўлга қўйилади
12:04 / 02.01.2024
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари ишлаб чиқилди
18:32 / 10.11.2023