Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ алимент тўловлари бўйича эслатма билан чиқди
Мажбурий ижро бюроси карантин даврида алимент тўловлари узлуксизлигини таъминлаш эслатмаси билан чиқди.
Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Шавкат Ҳайдаров алимент тўловчиларга фарзандлар таъминотида узилиш бўлмаслиги зарурати ҳақида эслатиб ўтди.
«Алимент тўловлари бу авваламбор вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Бугунги вазиятда ҳар биримиз фарзандимизни уйда сақлашга мажбурмиз. Уйда ўтирган фарзандимиз еб-ичиши, турли хил ўқув қуролларидан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотларини давом эттириши керак. Алимент тўлаётган оталарга шуни таъкидлаб айтмоқчиманки, шундай бир ҳолатда фарзандларингиз таъминотида узилиш бўлиб қолмасин», деди у АОКА қошидаги махсус штабда ўтказилган брифингда.
МИБ расмийси маҳалла фуқаролари йиғинлари раисларидан бу ишда кўмак беришни сўраган.
«Алимент тўловларининг ўз вақтида ундирилишини таъминлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳалла фаолларидан бу борада Бюро давлат ижрочиларига яқиндан ёрдам беришларини сўраб қоламиз», дея қўшимча қилди Шавкат Ҳайдаров.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
19:24 / 06.03.2025
МИБ ходимлари ҳам боди-камералардан фойдаланишни бошлайди
12:28 / 26.12.2024