Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадридда коронавирус қурбонларига мотам эълон қилинди
Мадрид автоном ҳамжамиятида коронавирус қурбонларига мотам эълон қилинди. 30 мартдан бошлаб алоҳида буйруқ берилгунгача байроқлар тушириб қўйилади, ҳар кун туш вақтида бир дақиқалик сукут эълон қилинади.
Бу ҳақда ҳамжамият раҳбари Исабель Диас Аюсо эълон қилган.
Фармойишда таъкидланишича, бу ҳалок бўлганлар хотирасига” ва “Мадрид аҳолиси чекаётган дард-мусибатларнинг далили” сифатида амалга оширилмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Испания пойтахтида ва унга ёндош Мадрид ҳамжамиятида коронавирусдан 3082 киши вафот этган. Бу Испанияда коронавирусдан ўлиш ҳолатларининг (6528 та) деярли ярмини ташкил қилади. Ҳозирда Испанияда коронавирусга чалинганлар умумий сони 79 мингга яқинни ташкил қилмоқда, қурбонлардан 22677 нафари Мадридга тўғри келади.
Мавзуга оид
13:40 / 24.05.2025
Испания банки Ўзбекистонда лойиҳаларни молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда
18:05 / 21.05.2025
Мадрид яқинида украиналик сиёсатчи Андрей Портнов отиб кетилди. У Януковичнинг собиқ сафдоши эди
18:13 / 20.05.2025
Испанияда интернет ва мобил алоқа узилиб қолди
18:21 / 18.05.2025