Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оғир касаллиги бор беморлар даволаниш учун Тошкент шаҳрига киришига рухсат берилади
Кечиктириб бўлмас касалликларни даволаш зарур бўлган ҳолларда беморларнинг Тошкент шаҳрига кириши мумкин бўлади. Давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, уларнинг даволаниши учун ҳеч қандай тўсиқлар бўлмайди.
«Мен аниқлик киритиш мақсадида бевосита Соғлиқни сақлаш вазирлигидан жавоб олдим. Aгар бу каби муолажалар Тошкент шаҳрида ўтказилиши шарт бўлса ва ўша бемор яшаб турган ҳудудда муолажаларни ўтказиш имконияти бўлмайдиган бўлса, улар тегишли даво курсини олишлари учун бунақа кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда Тошкентга келишларига рухсат берилади. Бунинг учун улар ўша вилоятдаги Соғлиқни сақлаш бошқармаларига мурожаат қилишлари керак», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
АОКАда ташкил этилган брифинг давомида Самарқанд шаҳридаги травматология шифохонасида жарроҳлик амалиёти талаб этилган бемор карантин туфайли қабул қилинмагани тўғрисидаги саволга ҳам жавоб қайтарилган.
«Самарқанд вилоятида травмотологик беморларни қабул қилиши мумкин бўлган муассасалар жуда кўп. Қаерда травмотологик касалликларни даволашга ихтисослаштирилган муассаса бўлса, ўшу ерга мурожаат қилиб, отангизни даволатишингиз мумкин. Карантин дегани бошқа беморлар эътиборсиз қолсин, дегани эмас», деган Нурмат Отабеков.
Мавзуга оид
17:46 / 27.02.2025
ССВ: Мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор
17:37 / 31.01.2025
“Бу маълумотни бериб боришимиз керак” – Нурмат Отабеков ҳаво ифлосланишидан эрта огоҳлантириш тизимини йўлга қўйиш ҳақида
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
18:52 / 19.09.2024