Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио Олимпиадаси кўчириладиган эҳтимолий сана маълум қилинди
Коронавирус пандемияси сабабли қолдирилган 2020 йилги Токио Олимпиадаси 2021 йил 23 июлда бошланиши мумкин. Халқаро Олимпия қўмитаси бу масала бўйича якуний қарорга аввал маълум қилингандек 3 ҳафта ичида эмас, балки анча эртароқ келиши мумкин.
Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбага таяниб New York Times нашри хабар берди.
27 март куни Kyodo ахборот агентлиги Олимпиаданинг янги ўтказилиш санаси 3 ҳафта ичида қабул қилинишини маълум қилганди. Бироқ, манбанинг хабар беришича, ХОҚ Олимпиада ўтказиладиган санани эртароқ эълон қилмоқчи. Қўмитанинг бу масала бўйича тезкор йиғилиши 29 мартда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августигача бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ 24 март куни ХОҚ Ўйинлар коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилга кўчирилишини эълон қилди.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
20:33 / 13.01.2025