Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда 20 минг нафар собиқ тиббиёт ходимлари ишга қайтди
Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда 19 522 киши коронавирус юқтирган, 1228 киши вафот этган.
Буюк Британия миллий соғлиқни сақлаш хизматининг (NHS) 20 минг нафар собиқ ходими яна ишга қайтди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Борис Жонсон Twitter орқали видеомурожаатида маълум қилди.
"NHS’га қайтаётган барчага раҳмат. Йигирма минг нафар тиббиёт ходими – шифокорлар ва ҳамширалар ишга қайтди – бу ажойиб", - деди Жонсон.
Борис Жонсон 23 март куни коронавирус эпидемияси сабабли мамлакатда карантин жорий этилишини эълон қилганди: британияликлар зарур маҳсулотларни сотиб олиш, бир кунда бир маҳал жисмоний машғулот ўтказиш, шифохона ёки ишга бориш (агар иш "ўта зарур") учунгина уйларини тарк этишлари мумкин.
Жума куни Жонсон коронавирусга чалинганини, ўзини изоляция қилганлигини маълум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда 19 522 киши коронавирус юқтирган, 1228 киши вафот этган.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025