Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсон ҳаётига таҳдид солувчи ҳолатларда шахсий транспортдан фойдаланишга рухсат берилади
«Бундай ҳолатда ЙПХ ходимлари тўхтатса, ҳиссиётга берилмасдан, асаббузарликка йўл қўймай, вазиятни тўғри тушунтирсангиз, улар ҳам ҳолатни тўғри тушунишади. Керак бўлса, қўлидан келганича сизга ёрдам беришади».
Бугун, 30 март куни АОКА қошидаги махсус штабда ташкил этилган онлайн брифингда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов соғлиқ билан боғлиқ ҳолатларда автомобилдан фойдаланиш зарурияти туғилиши борасидаги саволга жавоб берди.
«Карантин чораларига кўра, шошилинч тиббий ёрдам олиш зарурияти каби фавқулодда ҳолатларда шахсий транспортдан фойдаланишга рухсат берилади.
Масалан, ҳомиладорлик ва туғруқ, шикастланиш олиш, шунингдек инсон ҳаётига таҳдид солувчи ҳолатларда шахсий транспортдан фойдаланишга рухсат берилади.
Агар сизни ёки яқинларингизни касалхонага олиб боришга жиддий зарурат туғилса, шахсий транспорт воситангиздан фойдаланишингиз мумкин.
Бундай ҳолатда йўл-патруль ходимлари тўхтатса, ҳиссиётга берилмасдан, асаббузарликка йўл қўймай, юзага келган вазиятни ва кўчага чиқиш сабабини тўғри тушунтирсангиз, улар ҳам ҳолатни тўғри тушунишади. Керак бўлса, қўлидан келганича сизга ёрдам беришади. Лекин буни суиистеъмол қилиш керак эмас», – деди Ғиёсов.
ИИВ матбуот котиби фуқаролардан уйдан бесабаб чиқмасликни сўради.
«Фуқароларимиздан зарурат бўлмаса, ўз уйларини тарк этмасликни сўраймиз. Агар шахсий транспорт воситасидан фойдаланиш зарурияти туғилган бўлса, ҳуқуқ-тартибот органлари билан баҳслашмаслик ва можарога киришмасликни сўраймиз» – деди ИИВ расмийси.
Мавзуга оид
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
14:38 / 02.05.2025
Ўзбекистон янги транспорт йўлакларини шакллантиришда ЕИ билан ҳамкорлик қилади
09:45 / 11.04.2025
Транспортни пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди
11:43 / 10.04.2025