Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореяда кўп зарядли пуск қурилмаси синовдан ўтказилди
Шимолий Кореяда йирик ўлчамли кўп заярдли пуск қурилмасининг синовлари ўтказилди. Синовлар қурилманинг тактик ва техник кўрсаткичларини тасдиқлаш учун ўтказилган.
Бу ҳақда “Нодон синмун” нашри хабар берган. Бироқ қурилманинг тури ҳақида маълумот келтирилмаган.
Аввалроқ Жанубий Корея штаблари бошлиқлари қўмитаси Шимолий Корея 29 март куни Япон денгизи томон кичик масофаларга мўлжалланган 2 та баллистик ракетани учирганини маълум қилган. Ракеталар 230 км масофа босиб ўтган.
Шимолий Корея 21 март куни ҳам ракета синовлари ўтказганди. Ўшанда бевосита мамлакат раҳбари Ким Чен Иннинг бошчилигида янги тактик бошқарилувчи ракеталар синовдан ўтказилган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
14:18 / 22.05.2025
АҚШ яна Россиягача етиб борадиган ракетани синовдан ўтказди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
11:35 / 05.05.2025