Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стикерсиз автомобиль ҳаракати чеклови туманларга ҳам татбиқ этиладими?
30 март соат 6.00дан бошлаб, республика вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳрида автомобиль ҳаракатига чеклов ўрнатилди. Шунингдек, вилоятлар ва туманлараро автомобиль ҳаракати ҳам чекланган. Ушбу қоида юк ташувчи транспорт эгаларига амал қилмайди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Kun.uzʼга маълум қилишича, автомобиль ҳаракати чеклови юзасидан ҳукумат махсус комиссияси қарори мавжуд. Агар ўрнатилган тартибга риоя қилмаган ҳуқуқбузар аниқланса, жавобгарликка тортилади.
«Ўта зарур ҳолларда, масалан, шифохонага бориш ва келишда йўл патруль ходимларига босиқлик билан вазиятни тушунтириш лозим. Аммо истисно ҳолларини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмайди», - дейди Ғиёсов.
Kun.uzʼга маълум бўлишича, вилоят марказларидан ташқари, бошқа туманларда ушбу чеклов амал қилмайди. Аммо автомобиллар бемақсад жамоат жойида ҳаракатланиши, қолаверса, йўловчи ташига ҳолатлари аниқланса, жаримага тортилади.
Мавзуга оид
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022