Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим кассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади
30 мартдан бошлаб банк биносидан ташқарида жойлашган банкнинг кассалари, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Марказий банк маълумотига кўра, бундан фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда божхона чегара ҳудудида жойлашган банк инфратузилмаси ҳамда аҳолига пенсия ва нафақа тарқатиш мақсадида ташкил этилган сайёр кассалар мустасно.
Марказий банк бошқарма бошлиғи Хусанхўжа Обидовнинг Кун.узʼга маълум қилишича, ушбу чеклов вилоят ва туман марказларидаги банк филиали биносида фаолияти юритувчи валюта айирбошлаш шохобчаларига татбиқ этилмайди.
«Ушбу чеклов олис ҳудудларда жойлашган якка ВАШга нисбатан қўлланилади», - дейди у.
Айрим кассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатиладиАйрим кассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади 👉 https://kun.uz/32186394
Posted by Kun.uz on Tuesday, March 31, 2020
Шунингдек, МБ тизим барқарорлигини таъминлаш ҳамда амалга оширилиши кечиктириб бўлмайдиган масалалар юзасидан тақдим этиладиган ҳисоботлардан ташқари барча ҳисоботларни бериб боришни тўхтатишни тавсия этмоқда.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
22:31 / 28.04.2025