Ўзбекистон | 13:35 / 31.03.2020
9140
2 дақиқада ўқилади

Тошкент молия институтида ҳам масофавий таълим платформаси ишга туширилди

Фото: Тошкент молия институти

Тошкент молия институтининг веб сайтида жойлаштирилган Platonus электрон таълим дастури, институтнинг Telegram канали, институт факультетларининг Telegram  каналлари, YouTube каналидаги институтнинг MOLIYA TV саҳифаси орқали таълим жараёни масофавий шаклда давом эттирилмоқда. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги  ахборот хизмати маълумотига кўра, Тошкент молия институтининг 21та таълим йўналиши ҳамда 12та магистратура мутахассисликларида ўқитилаётган 224та фандан ўқув адабиётлари, ўқув-услубий мажмуалар, мустақил таълим топшириқлари, мавзулар бўйича тақдимотлар, масалалар тўплами, кейс стади, назорат саволлари ва бошқа ўқув материаллари институтда фаолият юритаётган 18та кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Platonus электрон таълим дастурига жойлаштирилди.

Таъкидланишича, профессор-ўқитувчилар томонидан ўқитилаётган фанлар бўйича тегишли мавзулардан видеодарслар тайёрланиб, тизимга жойлаштирилмоқда. Шунингдек тайёрланган видеодарслар YouTube каналидаги институтнинг MOLIYA TV саҳифасига жойлаштирилмоқда.

Шунингдек, 2019/2020-ўқув йилининг баҳорги семестрида талабалар билимини онлайн тест ахборот тизими орқали баҳолаш бўйича барча фанлардан тестлар базаси шакллантирилиб, талабаларнинг фанлар доирасида ўзлаштириш даражалари мазкур тизим орқали баҳоланиши режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид