Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин қоидасини бузган ҳайдовчилар транспорти карантин тугагандан сўнг қайтариб берилади – ИИВ
Ички ишлар вазири ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларнинг транспортлари карантин тугагандан сўнг қайтариб берилишини маълум қилди.
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жорий йилнинг 29-31 март кунлари Тошкент шаҳри ҳудудида ўтказилган тадбирлар давомида жами 1912та ҳолатда ҳайдовчилар томонидан турли кўринишдаги қоидабузарликлар содир этилгани аниқланган. Улардан 766таси айнан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлиб, қоидабузарларга тегишли 545та автотранспорт воситалари белгиланган тартибда жарима майдончаларига жойлаштирилган.
Карантин қоидасини бузган ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилганидан сўнг, карантин чекловлари тугамагунча қайтариб берилмайди», дея фуқароларни огоҳлантирди у.
Эслатиб ўтамиз, 30 март кунидан Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида шахсий транспорт воситасида ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома талаб этилади.
Мавзуга оид
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022