Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазир вирусология шифохонасидаги шифокор ва ҳамширани туғилган куни билан табриклади
Вирусология илмий текшириш институти бугун бутун Ўзбекистон диққат марказида бўлиб турибди, десак муболаға эмас. Бу масканга олиб келинаётган ҳар бир бемор бизни ўйга чўмдирса, соғайиб чиқаётган ҳар бир юртдошимиз хурсандчилигига ҳам ҳаммамиз шерик бўлиб турибмиз.
Бугун, 1 апрель куни бу шифохонада нафақат 4 нафар бемор соғайиб чиқди, балки шу масканда бўлим бошлиғи, шифокор Малика Низомхўжаева ва бўлим катта ҳамшираси Дилдора Имомхўжаеваларнинг туғилган кунлари ҳам нишонланди.
Уларни барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда ташриф буюрган Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг шахсан ўзи табриклади.


«Соғайиб кетганларни кузатиш чоғида вазиримиз бизнинг ҳам туғилган кунларимизни ҳисобга олганлари кутилмаган ҳол бўлди. Совғаларини топширдилар, кўнглимизни кўтардилар. Беморлар тузалиб кетган бир пайтда бўлган эътибор туфайли касбимдан жуда ғурурландим. Илоҳим ҳамма беморларимиз ҳам соғайиб, уйларига қайтишсин», – дейди шифокор Малика Низомхўжаева.
Мавзуга оид
20:39 / 23.05.2025
Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини табриклади
18:12 / 03.05.2025
Жамиятда журналист меҳнати ҳурмат қилинадиган муҳитни сақлаб қолиш муҳим — Шерзод Асадов
21:15 / 29.03.2025
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
17:58 / 14.01.2025