Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хайрияларни марказлаштириш касаллик аломати бор шахслар хонадонларга кириб қолишини чеклайди - вазирлик
Кейинги 5 кун давомида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ёрдамга муҳтож фуқароларнинг уйларига олиб борилаётган хайрия маҳсулотлари карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда етказиб берилаётганини билиш мақсадида 494та мурожаат юборилган.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Эльмира Боситхонова АОКАда ўтказилган брифинг чоғида айрим хонадонларга устма-уст ёрдам берилгани ҳолда, айрим хонадонлар эътибордан четда қолаётгани ҳақида ҳам вазирликка 200га яқин норозилик мурожаатлари юборилганини таъкидлади.
«Ўрганишлар натижасида баъзи оилалар ҳафтасига 4 марталаб моддий ёрдам олганда баъзилари 1 ой давомида бир марта ҳам кўмак олмаганини ўргандик ва бу ҳолатлар таҳлил қилинди», дея қайд этди вазир ўринбосари.
Эльмира Боситхонова каби мурожаатлар инобатга олинган ҳолда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари ташкил қилинганини айтиб ўтди.
«Хайрияларни марказлаштириш орқали карантин даврида мулоқотлар максимал даражада чекланади ва ўзида касаллик белгиси мавжуд бирор шахснинг хонадонларга кириб боришининг олди олинади. Бундан ташқари, бу йўл билан хайриялар шаффофлиги ҳам таъминланади.
Тадбиркорларга ҳеч қандай қаршилигимиз йўқ, уларнинг ҳомийлик хатти-ҳаракатларини тўла қувватлаймиз. Аммо кўрсатилаётган ёрдамлар маҳаллалар билан келишган ҳолда тиббий кўрик ва санитария талабларига мувофиқ оилаларга олиб кирилиши зарур», дея Эльмира Боситхонованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Вазирлик маълумотига кўра, «Ўзэкспомарказ»да алоҳида хайрия маркази иш бошлади. Кечанинг ўзидаёқ марказда 5 тонна ёғ, 10 тонна пиёз, 5 тонна гуруч, 2 турдаги жами 20 тонна макарон, 10 тоннадан ортиқ картошка, 5 тонна шакар, 10 минг дона ниқоб, 20 минг дона қўлқоп, 5 минг дона бир марталик комбинезон тўпланган.
Бугун Тошкент шаҳрида 350та хонадонга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади.
«Етказиб бериш учун Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманига 2тадан «Дамас» автомашинаси ажратилди.
Бу транспортлар ҳар бир маҳаллага кириб чиққандан сўнг тўлиқ санитар ишловдан ўтказилади. Кўнгиллиларимиз маҳалла раиси ҳамроҳлигида ёрдамларни оилаларга етказади. Бу ишлар масофа сақлаган ҳолда ва карантин талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда бажарилади», дея маълумот берди Эльмира Боситхонова.
Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
13:54 / 31.01.2025