Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бозордан хонадонгача» — Бухорода кўчма бозорлар фаолиятини бошлади
Карантин шароитида бозорларда имкон қадар аҳоли тўпланишининг олдини олиш мақсадида Бухородаги бир қатор ҳудудларда аҳоли уйлари яқинида кўчма бозорлар иш бошлади.
Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, асосан савдо дўконлари нисбатан кам ва деҳқон бозоридан узоқроқ аҳоли учун зарурий ўттизга яқин турдаги озиқ-овқат маҳсулоти арзон нарxда таклиф қилинмоқда.

Мазкур амалиёт Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ташкилотчилигида «Бозордан xонадонгача» шиори остида ўтказилмоқда.

Мисол учун, аҳоли эҳтиёжларини ўрганган ҳолда Когон тумани чекка ҳудудларида арзонлаштирилган нарxларда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш учун 16 та автотранспорт воситаси жалб қилинган. Улгуржи бозордан зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари xарид қилиниб, аҳоли манзилига элтиб берилган.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025