Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Данғара туманига янги ҳоким тайинланди
Ёзёвон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шуҳратжон Тожиҳакимов Данғара тумани раҳбарлигига тайинланди.
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
4 апрель куни халқ депутатлари Данғара туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг қарорига кўра Шуҳратжон Нурмуҳаммадович Тожиҳакимов Данғара тумани ҳокими этиб тайинланди.
Шуҳратжон Тожиҳакимов бунга қадар Ёзёвон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Данғара туманининг аввалги раҳбари Саидмурод Аминжонов шу йилнинг февралида вилоят ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди. Ўтган вақт мобайнида Ўзбекистон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Абдуллаев Данғара тумани ҳоким вазифасини бажариб келаётганди.
Бундан аввалроқ Фарғона вилоятида икки шаҳар ҳокими ўзгарган, Қувасой шаҳри ҳокими Адҳамжон Зиёвуддинов Марғилон шаҳрига, вилоят уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган Равшан Раҳимжонов Қувасой шаҳрига раҳбар этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди
11:53 / 06.05.2025