Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йорк штатида коронавирусга чалинганлар сони Италия ва Испаниядагига яқинлашиб қолди
АҚШнинг Нью-Йорк штатида коронавирусга чалинганлар сони 100 мингдан ошиб, 102863 нафарга етди. Қурбонлар сони эса бир кун ичида 2373 нафардан 2935 нафаргача ортган.
Бу ҳақда штат губернатори Эндрю Куомо маълум қилди.
Айни вақтда штат АҚШда коронавирус эпидемияси маркази бўлиб қолмоқда. Штат касалланганлар сони бўйича бу борада дунёда 2- ва 3-ўринда турган Италия ва Испанияга яқинлашиб қолди. АҚШда умумий ҳисобда коронавирусга чалинганлар сони 266 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Нью-Йорк штатида касалланганлар сони бир кун ичида 10482 кишига кўпайган. Штатда энг оғир вазият Нью-Йорк шаҳрида кузатилмоқда. Бу ерда касалланганлар сони бир кун ичида 5350 нафарга кўпайиб, умумий ҳисобда 57159 нафарга етган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025