Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААда қолаётган хорижликларнинг визаси йил охиригача чўзиб берилади
БАА ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли мамлакатда қолаётган хорижликлар ва яшаш ҳуқуқига эга шахслар учун визани жорий йил охиригача узайтириб беришга қарор қилди. Бу ҳақда БАА бош вазири Муҳаммад бин Рашид Ол Мақтум твиттерда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, вазирлар маҳкамасининг видеоалоқа шаклида ўтган йиғилишида “БААда яшаш ҳуқуқига эга бўлганларнинг барчасига виза узайтириб берилиши”га қарор қилинган. Бу тоифадаги резидентларда “бундай ҳолатда ундирилиши керак бўлган солиқ олинмайди”.
БАА бош вазири ҳукумат “давлатнинг стратегик захирасини мустаҳкамлаш ҳақида” қарор қабул қилгани ҳамда давлат корхоналарига “ўз ишлаб чиқаришини соғлиқни сақлаш тармоғи эҳтиёжларини максимал қондириш учун қайта ташкиллаштириши” зарурлигини айтган.
Айни вақтда БААда 200 дан кўпроқ кишида коронавирус аниқланган.
Мавзуга оид
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
19:28 / 26.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
09:39 / 25.05.2025