Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Костюмни тиббий халатга алмаштиради: Ирландия бош вазири пандемия вақтида шифокорларга ёрдам беришга қарор қилди
Ирландия бош вазири Лео Варадкар коронавирус пандемиясига қарши курашда Миллий санитар хизматига (HSE) ёрдам бериш учун ҳафтада бир марта шифокор бўлиб ишлашга қарор қилди.
Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Irish Times нашри хабар берди.
Таъкидланишича, Варадкар шифокорлар оиласида вояга етган. Унинг отаси терапевт, онаси ҳамшира, сингиллари ҳам тиббиёт соҳасида ишлашади. Унинг ўзи эса Дублиндаги Тринити коллежида таянч тиббий маълумот олган. 2010 йилда унга умумий амалиёт шифокори, яъни терапевт дипломи топширилган. Бироқ 2013 йилда Варадкар сиёсат билан шуғулланишни бошлагандан кейин шифокорлар реестридан чиқарилган.
Айни вақтда Ирландия бош вазири ўз илтимосига кўра бу рўйхатда яна тикланган. Варадкар ҳафтада бир марта шифокорлик амалиёти билан шуғулланмоқчи.
Варадкар аввалроқ мамлакат фуқароларини коронавирус тарқалиши олдини олиш учун 12 апрелгача уйларида қолишга чақирган.
Айни вақтда Ирландияда коронавирусга чалинганлар сони 5 мингга яқинни, вафот этганлар 158 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
11:08 / 06.03.2025
Ирландия Киевга махсус топшириқли кучларни юбориши мумкин
19:19 / 24.02.2025
Британлар Ирландия фуқаролигини олиш учун рекорд даражада ариза берди
19:00 / 25.01.2025