Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
MyTaxi зарур нарсаларни етказиб беради
MyTaxi ўзининг "Жўнатма +" тариф режасини омма эътиборига ҳавола этди. Унда машиналарни излаш доираси кенгроқ, ҳайдовчилар мустақил равишда харид қилиш ва уни мижозларга етказиб бериш хизматини кўрсатадилар.
Сўнгги воқеалар туфайли узоқ масофадан харид қилиш имкони MyTaxi тариф режаларисиз нафақат муаммоли, балки иложсиз бўлар эди. Айни вақтда MyTaxi иккита "Жўнатма" ва "Жўнатма +" тариф режаларига эга. Улар ёрдамида исталган мижоз маҳсулотларни, товарларни ва бошқа кўплаб нарсаларни етказиб беришга буюртма бериши мумкин. Шунингдек, MyTaxi ҳайдовчилари истеъмолчиларга зарур бўлган харидни ўзлари амалга ошириб, уни етказиб беришлари мумкин.
"Жўнатма +" тарифи ҳақида батафсил:
Тўлов нархи 12 000 сўмдан бошланади. Унга 1 км ва 3 дақиқа бепул кутиб туриш хизмати киради. Кейинги километраж нархи 1300 сўмдан, 1 дақиқа пуллик кутиб туриш нархи 400 сўмни ташкил этади.
Агар мижоз "Жўнатма" тарифи бўйича машина топа олмаса, ишонч билан "Жўнатма +" тарифидан фойдаланиши мумкин: бунда MyTaxi иловаси мижоз жойлашган нуқтадан 3 км.дан 8 км радиус бўйлаб бўш ҳайдовчини қидиради.
Мижозлар буюртмасига кўра, ҳайдовчилар мустақил равишда маркет ёки бозорда харидни амалга оширишлари мумкин. Сизнинг рўйхатингиз бўйича барча зарур нарсаларни харид қилиб уларни етказиб беришади.
My Taxi'да етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловни нақд ёки PayMe орқали амалга ошириш мумкин. Ҳозирда бу жуда ҳам долзарб масала, чунки барчамиз бир-биримиздан йироқдамиз, етказиб бериш ва маҳсулотлар тўловига бизнинг яқинларимиз муҳтож бўлишлари мумкин.
MyTaxi етказиб беради, сиз эса уйда қолинг!
Вебсайт: mytaxi.uz
Facebook: www.fb.com/mytaxiuz
Instagram: instagram.com/mytaxiuz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:37 / 29.03.2020
«Онлайн бозор ўсади, бошқа кўп сегментларда инқироз кузатилади». Акмал Пайзиев бизнесни сақлаб қолиш стратегиялари ҳақида
15:14 / 28.11.2018
Энди MyTaxi хизматидан фойдаланганлик учун тўловларни UzCard орқали ҳам амалга ошириш мумкин
13:36 / 21.05.2016