Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ коронавирусга қарши курашга 15 миллиард евро ажратади
Европа иттифоқининг коронавирус оқибатларига қарши курашиш доирасида ҳамкорларига умумий ёрдами 15 миллиард еврони ташкил этади, деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон Дер Ляйен.
Унинг сўзларига кўра, ёрдам соғлиқни сақлаш тизимларини зудлик билан қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни инқироздан кейинги даврда рағбатлантириш, иш ўринларини сақлаб қолишга йўналтирилади.
"ЕИ пандемияга қарши кучли халқаро жавобни мувофиқлаштиришга тайёр", - деди фон дер Ляйен.
У хусусан, яқин ҳафталарда Африка мамлакатларига ёрдам зарур бўлиши мумкинлигини қайд этди.
"Биз ҳамкорларимизни қўллаб-қувватлашимиз даркор. Африка бир неча ҳафтадан кейин Европа дуч келган муаммолар билан тўқнаш келиши мумкин", - деди у.
Мавзуга оид
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025
ЕИ Путинга қаттиқроқ ва тезроқ босим ўтказишга қарор қилди
23:00 / 20.05.2025