Жамият | 08:23 / 09.04.2020
10689
3 дақиқада ўқилади

«Дарсдаги хатомизни ўқитувчи кечиради, лекин вирус аяб ўтирмайди» – #uydatalimolyapman лойиҳасига мактуб

#uydatalimolyapman лойиҳасининг навбатдаги иштирокчиси – Тошкент шаҳридаги 77-сонли ихтисослашган кўзи ожизлар мактаби 7-синф ўқувчиси Садоқат Тўлабоева.

 
«Дарсдаги хатомизни ўқитувчи кечиради, лекин вирус аяб ўтирмайди» – #uydatalimolyapman лойиҳасига мактуб

«Дарсдаги хатомизни ўқитувчи кечиради, лекин вирус аяб ўтирмайди» – #uydatalimolyapman лойиҳасига мактуб 👉 https://kun.uz/47782718

Posted by Kun.uz on Wednesday, April 8, 2020

«Мен ихтисослашган кўзи ожизлар мактабида таҳсил оламан. Дадам ҳам мана шу мактабда математика фанидан дарc беради. У ўқувчиларини мантиқий ва кенг фикрлашга ўргатади.

Масалан, 4+4:4=? топшириғини олайлик. Кўпчилик шошилиб жавобни 2 деб ўйлайди. Лекин, аслида, натижа 5га тенг.

Математикада мисол нотўғри ишланса, ўқитувчи ўқувчисининг хатосини тўғрилаб, унга тўғри йўл кўрсатади. Лекин ҳозирги вазиятда давлатимиз татбиқ этган қоидаларга риоя қилмасак, вирус ҳеч кимни аяб ўтирмайди.

Айни пайтда уйда ўтирган ҳолда турли машғулотлар билан бандман. Мен кўзи ожиз қизлар ўртасида шашка бўйича Ўзбекистон чемпиони ва Осиё совриндори бўлганман. Карантин даврида шашка билан мустақил шуғулланяпман. Менга дадам ҳам ёрдам бермоқда.

Кўзи ожизлар учун ишланган алоҳида шашкалар бор, унда оқ ва қора доналар бир-биридан ажралиб туради. Қўл билан ушлаганда силжиб кетмаслиги учун доналари махсус чуқурчаларда жойлашган бўлади.

Мен ҳаммадан карантин даврида уйда бўлишларини сўраган бўлардим. Шунингдек, мана шу оғир вазиятда ҳам ишлаётган касб эгаларига ҳурматим баланд», – дейди Садоқат Тўлабоева.

Эслатиб ўтамиз, #uydatalimolyapman лойиҳасида турли ресурслар орқали мустақил таълим олаётган ўқувчи ва талабалар ҳақида ҳикоя қилиб борилади.

Агар сиз ҳам ўз дарс тартибингизни ишлаб чиққан бўлсангиз, бу ҳақда бизга Telegram`даги @uydatalimolbot манзили орқали маълумот юборишингиз (имкон бўлса, расмлар ва видеолар билан) мумкин.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид