Жамият | 10:43 / 09.04.2020
20795
1 дақиқада ўқилади

Қор оқибати: электр таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда

Кутилмаган ҳамда кучли қор кўп ҳудуд ва соҳаларда айрим муаммоларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, электр энергиясини узатишда ҳам узилишлар кузатиляпти. 

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

“Мамлакатимиз бўйлаб кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли республикамизнинг турли ҳудудларида электр қурилмаларида вужудга келган авариявий ҳолатлар ҳамда қалин қор ёғиши оқибатида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилмоқда.

Айни вақтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ топшириғи билан республикамизнинг барча ҳудудларида электр таъминоти корхоналарининг тезкор бригадалари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўраган ҳолда, ушбу ишларни якунлаш ва электр таъминотини тиклаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилади” – дейилади “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати маълумотида.

Мавзуга оид