Жамият | 12:42 / 09.04.2020
80927
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 6-сонли туғруқхона карантинга ёпилди

5 апрель куни 6-сонли туғруқхона карантинга ёпилди. Бу ҳақида бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

«Бемор билан мулоқотда бўлган бир кишида коронавирус аниқланди. Шунинг учун туғруқхона мажмуаси 14 кунга карантинга бутунлай ёпилди. Барча беморлар, туққан аёллар, болалар ва персонал тиббий кузатувга олинади. 14 кунлик карантиндан кейин туғруқхона персонали, мижозлари, болалар орасида коронавирус инфекцияси йўқлиги аниқланса, карантин бекор қилинади», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

У ҳозирда коронавирус билан зарарланиш кўп ҳолатларда биринчи беморлар билан мулоқотда бўлган шахсларда ёки хориждан қайтганидан кейин карантинга жойлаштирилган фуқаролар орасида аниқланаётганини қайд этиб ўтган.

«123та ҳолатда [коронавирус] хориж давлатларидан кириб келди. Вирус Ўзбекистонга дунёнинг 7та мамлакати орқали кириб келди. Беморларнинг қолган қисми ана шу шахслар билан мулоқотда бўлишган. Шунинг учун биз беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар орасида беморларни қидирамиз. Мақсад – уларни изоляция қилиш. Кейинги ҳаракатлар ана шу ўчоқни ликвидация қилишга йўналтирилади», дейди Отабеков.

Мавзуга оид