Ўзбекистон | 19:54 / 10.04.2020
21381
4 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятида уч туманда ИИБ бошлиғи алмашди, яна олти ҳудудда туман ИИБга янги раҳбарлар тайинланди

Ички ишлар вазирининг 10 апрелдаги шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. 

Майор Равшан Авазович Шерназаров Навоий шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Равшан Шерназаров

Тайинловга қадар Р.Шерназаров Навоий вилояти, Кармана тумани ИИБ  бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Акбар Ахтамович Савуров Навоий вилояти, Кармана тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Акбар Савуров

Тайинловга қадар А.Савуров Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ИИБ  бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Майор Аристангали Елеубаевич Райханов Навоий вилояти, Учқудуқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аристангали Райханов

Тайинловга қадар А.Райханов Навоий вилояти, Конимех тумани ИИБ 12-сон ички ишлар бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Эшмуратов Юнус Бекпулатович Навоий вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ю.Эшмуратов Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Акмал Қўчқорович Абдураимов Навоий вилояти, Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Акмал Абдураимов

Тайинловга қадар А.Абдураимов Навоий вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Баходирхўжа Зарифович Шарипов Бухоро шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Баходирхўжа Шарипов

Тайинловга қадар Б.Шарипов Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Караматдин Шамшеддинович Абдуллаев Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Караматдин Абдуллаев

Тайинловга қадар К.Абдуллаев Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани ИИБ бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Акрамхон Абдулазизович Садиков Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Акрамхон Садиков

Тайинловга қадар А.Садиков Андижон вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқарма бошлиғининг ўринбосари - терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Хўжаназар Шаймарданович Баҳриев Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Хўжаназар Баҳриев

Тайинловга қадар Х.Баҳриев Қашқадарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси шахсга қарши қаратилган жиноятларга қарши курашиш бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Майор Бекмирза Нарзуллаевич Шодиев Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бекмирза Шодиев

Тайинловга қадар Б.Шодиев Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Майор Шавкат Абдугаппарович Нармуратов Сурхондарё вилояти, Музработ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шавкат Нармуратов

Тайинловга қадар Ш.Нармуратов Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Элёржон Боходирович Хайдаматов Фарғона вилояти, Қува тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Элёржон Хайдаматов

Тайинловга қадар Э.Хайдаматов Фарғона вилояти, Қува тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Мавзуга оид