Жаҳон | 20:38 / 12.04.2020
11855
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Европадаги коронавирусдан энг кўп жабрланган мамлакатга айланиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, Буюк Британияда 80 мингга яқин киши коронавирус юқтирган, қарийб 10 минг киши вафот этган.

Фото: Getty Images

Буюк Британия коронавирус пандемиясидан энг кўп жабр кўрган Европа мамлакатига айланиши мумкин. Тиббий-биологик тадқиқотларни молиялаштирувчи Wellcome Trust хайрия фонди экспертлари ана шундай деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда фонд директори Жереми Фаррар айтди.

Британия ҳукуматига маслаҳат берувчи Фаррар хатолардан хулоса чиқаришга ва тестларни оммавий ишлаб чиқариш ҳамда қўллашга чақирди.

Унинг фикрича, Буюк Британияни касалланишнинг иккинчи ва учинчи тўлқинлари кутмоқда. Буни фақат яратилишига камида бир йил талаб қилинадиган вакцина ёрдамидагина юмшатиш мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, Буюк Британияда 80 мингга яқин киши коронавирус юқтирган, қарийб 10 минг киши вафот этган. Коронавирусга чалинган мамлакат бош вазири Борис Жонсон якшанба куни тузалиб, касалхонадан чиқди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид